29 April 2015
21:33 - Ямандан 369 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Шу йилнинг 23 апрелигача Россия элчихонаси воситасида Ямандан 369 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинган. Бу ҳақда Россиянинг "Новости" агентлиги маълум қилди. Қизиғи, Ўзбекистоннинг бирорта оммавий ахборот воситасида шифокорларимизнинг эвакуация қилингани тугул Яман воқеалари тилга олинмаяпти.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ямандан олиб чиқилганларнинг 400 нафари россиялик, 369 нафари ўзбекистонлик, 135 нафари тожикистонлик, 95 нафари украиналик, 43 нафари беларуслик бўлган. Шунингдек, Қозоғистон, Молдова, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжоннинг бир неча фуқароси ҳам эвакуация қилинган.

Яманда сони россияликлардан қолишмайдиган ўзбекистонликлар борлиги, “Ҳаракат”нинг бу ҳақдаги аввалги тахминлари тўғрилигни исботлайди. Аммо, минг афсуски, Яманда яна қанча ватандошимиз қолгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.