29 April 2015
08:40 - Ўрис полициячилари ўзбек порахўрини тутиб топширишмоқчи
Россиянинг Қозон шаҳрида полиция ходимлари Ўзбекистонда содир этган жинояти бўйича қидирувда бўлган 45 яшар ҳамюртимизни ҳибсга олиибди. Маълум бўлишича, давлат ҳокимятининг муҳим бўғинларидан бирида ишлаб жиноят содир этган бу шахс 2013 йилга қадар юқори лавозимларда ишлаб, порахўрлик жиноятини содир этган ва Ўзбекистонда унга нисбатан халқаро қидирув эълон қилинган.

Юртимиздаги коррупцион эркинликдан фойдаланиб, йирик миқдорда пора олган бу жиноятчи Қозонда ижарага уй олиб, ҳеч нима бўлмагандай яшаб, маҳаллий тижорат фирмаларидан бирида ишлаб келаётган экан. Текширув ишлари якунига етса, “миллий қаҳрамон”ларимиздан бири Ўзбекистонга экстрадация қилинади.