29 April 2015
07:35 - Ўзбеклар: Калугада зўровон, Липецкда эса оғуфуруш ҳамюртимиз ҳибсга олинди

Ўрис матбуотининг кечаги хабарларидан маълум бўлишича, Россиянинг Калуга шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўғрилик ва полициячига жароҳат етказиш айби билан ҳибсга олинган. У маҳаллий вақт билан тунги 2:00да Никитина кўчасида бир қизга ҳужум қилиб, унинг сумкасини ўғирлаб кетади. Йигитимиз ўзини таъқиб қилган полиция патрули вакилига пичоқ урибди. Полициячининг жароҳати енгил, у бронжилет таққан экан.

Липецк вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вилоят ҳудудида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёлни ҳибсга олишибди. Тутилган пайтда унинг ёнидан 160 грамм героин гиёҳвандлик моддаси топилган.

Россия қонунчилигига мувофиқ, рус қизини тунаган ва полициячини пичоқлаган йигитимиз ҳам, гиёҳвандлик моддасини тарқатмоқчи бўлган аёлимиз ҳам, умрининг салкам 20 йилини ўрис қамоғида ўтказиши мумкин.