28 April 2015
23:22 - Венгрия мамлакатимизда дипломатик ваколатхонасини очади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири ўринбосари Ласло Сабони қабул қилди ва ўзбек-венгер муносабатларига оид муҳим масалалар, бир қатор халқаро ҳамда минтақавий муаммоларни кенгашди, дейилади расмий хабарда. Учрашув жараёнида икки тараф ўзаро алоқаларнинг, хусусан, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги муносабатларнинг истиқболларини сўзлашган.

Суҳбат сўнггида Ўзбекистон томони Венгрия ҳукуматининг Тошкент шаҳрида дипломатик ваколатхона очиш режасини қўллаб-қувватлашини маълум қилган, дейилади хабарда. Аммо Венгрия ҳукумати Тошкентдаги дипломатик корпусини айнан қачон қуриши ҳақида маълумот бермаган.

Вазирликнинг бу учрашув ҳақидаги хабарида Ласло Сабонинг расми берилган. Абдулазизвой ҳам Ислом акасидан ўрганиб, меҳмон билан расмга тушиш анъанасини бузиш йўлига ўтди, шекилли.