27 April 2015
19:30 - Ташқи ишлар вазири АҚШ элчисини қабул қилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спартленни қабул қилди. Бу ҳақда хабар қилган вазирлик матбуот хизматига кўра, учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида наркотикларни назорат қилиш соҳасида кўмаклашиш ва ҳуқуқни қўллаш бўйича 2001 йил 14 августдаги битимга қўшимча киритиш ҳақида ҳужжат имзоланган.