27 April 2015
01:55 - Непалдаги зилзилада ўлганларнинг сони сони 2,5 мингдан ошди, Хитой ва ЕИ Непалга $3,2 млн ва €3 млн ёрдам бермоқчи, у ерда ўзбеклар йўқ

Непалдаги зилзила натижасида ўлганларнинг сони 2,5 мингдан ошгани маълум бўлди. Бу ҳам узул-кесил рақам эмас. Дунё Непалга ёрдам бериш учун ҳаракатлар бошлади. Биринчи бўлиб АҚШ $1 млн долларлик ёрдам беришини эълон қилди. Сўнгра Хитой $3,2 млн ёрдам беришга ваъда берди. Кейин Европа Иттифоқи €3 млн ёрдам беришини билдирди.

Бу зилзилада ўз фуқаролари ҳалок бўлмаганини билдирган Россия, Непалга ёрдам бериш нияти борлигини ҳали кўрсатгани йўқ. Бу ҳам тушунарли, чунки Ғарбнинг санкциялари остида қолган русларнинг ўзи ёрдамга муҳтож.

Шундай бўлса ҳам, Россия ва Украина Непалда қолган ўз фуқароларини олиб кетиш учун учоқлар юбордилар. Оллоҳга шукур, ўзбекларнинг бундай муаммоси йўқ. Чунки, ўзбеклар мардикорлик қилиш мумкин бўлган мамлакатларга борадилар, маҳаллий тилда Жомолунгма деб айтиладиган Эверест чўққисига текинга чиқиш учун Непалга борадиган аҳмоқ ўзбеклар ҳали йўқ ва яқин орада бўлмайди ҳам.