26 April 2015
08:07 - Непалдаги зилзилада ўлганларнинг сони 1,5 мингдан ошди

Кеча эрталаб бўлган кучли ер қимирлаши натижасида 800 га яқин одам ҳалок бўлинган хабар қилинганди. Табиий, вайроналар остида қанча одам қолганини, уларнинг қанчаси тирик, қанчаси ўлганини дарҳол билиб бўлмасди. Шу дақиқаларгача 1,5 мингдан кўпроқ одамнинг жасади топилган. Непал ҳукумати мамлакат бўйлаб фавқулодда аҳвол эълон қилди.

АҚШ Непалга 1 млн ёрдам жўнатганини билдирди. Табиий, ҳозирги аҳволда бу урвоқ ҳам бўлмайди. Аммо, ҳозирча йўқдан кўра шу ҳам яхши. Бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ҳам Непалга ёрдам бериши муқаррар. Бироқ, ўлганларни қайтариб бўлмайди, қанчадан-қанча оилалар мотам ичида қолади. На чора, бу дунё шунақа. Худо уларга сабр-тоқат берсин.