25 April 2015
18:50 - Тошкент зилзиласининнг юбилейи арафасида Непалда даҳшатли ер қимирлаши

Келаси йил 26 апрель куни Тошкентнинг тарихида қолган зилзила юз берганига 50 йил бўлади. 8-9 балли зилзила Тошкентнинг марказини вайрон қилган бўлса ҳам, ернинг титрашлари асосан вертикаль йўналишда бўлгани сабабли, ўша кунги 10-12 сониялик зилзила оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди.

Бугун Напалда охирги 81 йил ичида энг ёмон ер қимирлаши бўлди, дейди Reuter хабар агентлиги. 7,9 балли зилзила оқибатида мамлакат пайтахти Катмандуда катта вайронагарчиликлар бўлди, 19 асрда қурилган иккита машҳур тамошо минораларининг 2-чиси, Дхарахара минораси бузилиб кетди. Биринчиси 1934 йилдаги зилзилада йиқилган экан.

Бугунги зилзиланинг эпицентри Непалнинг иккинчи буюк шаҳри Покхарадан 80 км шарқда бўлган. Шу дақиқаларгача 800 га яқин кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Непалнинг қўшнилари – Хитой ва Ҳиндистондa ҳам ўнлаб ўлганлар борлиги айтилмоқда.

Дунёнинг энг баланд чўққиси Эверстда катта қор силжишлари бўлган. Аммо у ерда ҳалок бўлганлар ҳақида ҳали маълумот йўқ.