24 April 2015
22:21 - Абдулазиз Комил БМТнинг махсус вакилини қабул қилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарида бугун вазир Абдулазиз Комилнинг БМТ Бош котибининг махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари, минтақада ўз миссиясини якунлаётган Мирослав Енчани қабул қилгани таъкидланади. Дипломатик мулозамат қоидаларига кўра вазир қабулида бўлган Енча Ўзбекистон ҳукуматининг олқишларини қабул қилибди.

М.Енча 2008 йилдан буён МОПДММни бошқариб келмоқда, 2015 йилнинг май ойидан бошлаб эса БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият кўрсатади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, жумладан жорий йилда бўлажак икки томонлама учрашувлари жадвали муҳокама қилинган.