24 April 2015
21:19 - Ажабо: Ўзбеклар дунёдаги энг бахтиёр халқлардан бирими? “Бирлик” ҳақ экан, яна ҳақ бўлади!
Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Gallup ижтимоий сўров маркази ҳамда АҚШдаги Колумбия университети тадқиқотчилари дунё халқларининг Бахтиёрлик даражасини эълон қилди ва Ўзбекистон 158 мамлакат орасида 44-поғонани банд қилганини кўрсатиб берди. Бу эса, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг бахтиёр, деганидир.
Бахтиёрлик масаласида Ўзбекистон бу йил дунёнинг энг тараққий этган японлар ва Жанубий Кореяликларни ҳам ортда қолдирибди. Рўйхатда Молдова - 52, Қозоғистон - 54, Литва - 56, Беларус - 59, Россия - 64, Украина- 111, Арманистон - 127, Грузия - 130-ўринда.

Gallup World Poll ва Колумбия университети тадқиқотчилари аҳолининг даромади, фаровонлик кўрсаткичлари, мамлакат Ялпи Ички Махсулотининг жон бошига келадиган улуши, ижтимоий ҳимояланганлиги, аҳолининг ҳаётдан қанчалик қониқиши каби омилларни ҳисобга олишган.

Бу кўрсатгичларнинг биронтаси ўзбекларни қизиқтирмаслиги, ўзбекларда миллий туйғу ва миллий ғурур деган нарсалар ўлиб бўлгани, ўзбеклар ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмайдиган подага айланиб бўлгани “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан йиллардан бери айтиб келинмоқда. Демак, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Gallup ижтимоий сўров маркази ҳамда АҚШдаги Колумбия университети тадқиқотчилари “Бирлик” ва “Ҳаракат”ниннг ҳақ эканлигини исботлашибди, холос.

Аммо, “Бирлик” ўзбек миллатинингн бугунги аҳволини баҳолаш билан чекланаётгани йўқ. Унинг асосий мақсади - ўзбек миллатини ғафлат уйқусидан уйғотиш ва ўзбекларнинг онгига Ал-Хоразмий, Ал-Форобий, Мирзо Улуғбек ва Бобир каби улуғларнинг авлоди эканимизни сингдириш ва ўзбекларни қайтадан миллат қилишдир. Вақти келади, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Gallup ижтимоий сўров маркази ҳамда АҚШдаги Колумбия университети каби муассасалар “Бирлик” яна ҳақ бўлганини кўрсатиб берадилар.