24 April 2015
16:11 - Ана холос: Жорийдаги Халифамиз ҳали тирик, аммо янгиси тайёр!

Жаҳон ахборот воситалари Ироқдаги расмий ҳукуматнинг маслаҳатчиси Ҳишам ал-Ҳошимийга асосланиб, ўзини Ироқ Шом Ислом Давлати ва келажакнинг Халифалиги ёки Халифати деб эълон қилган гуруҳнинг раҳбари, яъни Халифаси Абу Бакр Ал-Боғдодий оғир ярадор бўлгани сабабли, унинг вазифасини бажариб туриш, аввалданоқ унинг ўринбосари ҳисоблаб келинган, урушдан аввал физика ўқитувчиси бўлган Абу Ала Африга топширилибди. Абу Бакр Ал-Боғдодий 18 март куни АҚШ бошчлигидаги коалициянинг ҳаво ҳужуми натижасида оғир ярадор бўлгани бир неча кун аввал Халифаликнинг расмийлари тарафидан билдирилган эди.

Абу Бакр Ал-Боғдодий ўлиб бўлгани ёки тезда ўлиши ҳақида ҳам гапирилмоқда.

Ўзини ўзи 2014 йил 29 июнда Халифа деб эълон қилган Абу Бакр Ал-Боғдодий 1971 йилда туғилган. Демак, ҳозир 44 ёшда. У 5 йил ичида ислом дунёсининг Ҳиндистонгача бўлган қисмини, яъни Марказий Осиёни ҳам, Халифаликка қўшиб олиш режаларини ўшандаёқ билдирганди.

Энди Ўзбекистонни ҳам Халифаликка қўшиб олиш вазифаси Абу Ала Африга қоладиганга ўхшайди. Чунки, Ҳишам ал-Ҳошимийга ишонилса, Абу Бакр Ал-Боғдодий ўлгач, унинг ўрнига Абу Ала Афри ўтиради. Ўзбек исломчилари унга сажда қилишни бошлаворишмагани яхши. Ахир билиб бўлмайдику, бу янги Халифамиз қанча кун ёки ой яшайди.