23 April 2015
21:10 - Бухорода улкан ресторанга ўт кетди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, 22 апрель куни тахминан соат 15 ларда Бухоронинг 5-микрорайони Жомий кўчасида жойлашган “Қамиш-бар” номи билан танилган ресторанда маиший газ портлаши юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш шу даражада кучли бўлганки, рестораннинг томи олиб ташланган, яқинда жойлашган кўп қаватли ўйларнинг деразалари синиб кетган. Мазкур воқеа хўрандалар гавжум бўлган пайтда содир бўлган. Ёнғин ўчириш хизмати ва милиция ходимлари ўз вақтида етиб келганлигига қарамасдан, кўплаб қишилар жабрланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, 30га яқин киши турли даражада куйган. Жарбланганлар орасида яқин атрофда жойлашган коллеж ва лицей талабалари мавжуд. Хорижий матбуот восиатлари эса гувоҳларга асосланиб, ўлганлар сонини 10 дан ошиқ деб хабар қилди.

Ҳодиса юзсидан тезкор тергов гуруҳи ташкимл қилинган ва унга Бухоро вилояти ҳокими М.Эсанов етакчилик қилмоқда.