23 April 2015
02:25 - Ўзбекистонда икки ойда 54 киши маиший газдан заҳарланган
“Ўзгазтранс” ширкати вакилига кўра, шу йилнинг давтлабки икки ойида мамлакатда 19 марта маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ кўнгилсизликлар юз берган ҳамда оқибатда 31 киши оламдан ўтган. Яна 23 нафар фуқаро заҳарланиб, шифохоналарга ётқизилган. Вакилнинг иқрорича, 2014 йилда Ўзбекистон ҳудудида 37 марта маиший газдан фойдаланиш билан боғлиқ муаммо содир бўлган ва 55 киши ҳалок бўлиб, 83 киши турли даражада жароҳатланганди.

Солиштирилганда бу йил маиший газдан заҳарланиш сезиларли даражада ортган. Бу масала ҳукуматни ўйлантириши, соҳанинг назоратга олиниши талаб этилмоқда.