22 April 2015
02:09 - Тошкент аэропортида автомобиль ва самолёт тўқнашиб кетди

Тошкент аэропортида VIP-тоифадаги йўловчиларга хизмат кўрсатувчи йирик автобус самолётга бориб урилган. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи расмли хабар тарқатди. Фотосуратлардан кўринишича, автоулов Boeing самолётининг моторига бориб урилган. Маълум бўилишча, автобус ҳайдовчиси моторни ўчирмай ва қўл тормозини кўтармай автобусдан тушган, автобус эса ўзи ҳаракатланиб кетиб, самолётга бориб урилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тошкент халқаро аэропорти ёки “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳеч қандай баёнот ёки изоҳ берганича йўқ. Ҳодиса натижасида жабрланганлар борми-йўқми, номаълум.