21 April 2015
14:56 - Мисрнинг собиқ президенти, “Мусулмон-қардошлар”нинг лидерларидан бири Маҳаммад Мурси 20 йилга қамалди
“Араб баҳори” воқеалари доирасида Ҳусни Муборак режими қулгандан кейин, 2012 йилда Миср президенти бўлиб сайланган Муҳаммад Мурси ҳокимиятда тўппа-тўғри 1 йил бўлди. У тузилганидан бери нолегел фаолият олиб борган ва Муборакнинг йиқитилишида ҳал қилувчи ролт ўйнаган “Мусулмон-қардошлар”нинг кучи билан сайловда ғалаба қозонган эди. У Мисрда ҳокимиятни исломлаштириш йўналишида иш болиб боргани ўз-ўзидан маълум.

Айнан шу сабабдан ҳарбийлар уни тезда йиқитишди, ўзини ҳибсга олишди, ҳарбийларнинг одами Абдул Фаттоҳ ас-Сиси янги президент бўлди. “Мусулмон-қардошлар”нинг бир қатор лидерлари ҳарбийларнинг янги ҳокимиятига қарши чиқишлар пайтидаги зўравонликларда айбланиб қамалди, баъзиларига, хусусан, унинг раиси Муҳаммад Бадига олий жазо берилди.

Мана энди, навбат Муҳаммад Мурсига келибди. Унга қўйилаётган айблар ичида, ҳарбийлар ҳукуматига қарши зўравонликлар уюштиришдан ташқари, ҳокимиятда бўлган пайтида давлатнинг яширин ҳужжатларини чет эллик истиҳборат органларига, хусусан, Эрон органларига бериш бор эди. Прокурор аввал Мурсига ҳам ўлим жазоси беришни талаб қилди, кейин 30 йиллик қамоқ жазоси сўралди. Суд 20 йил берибди.