21 April 2015
01:46 - ЕИнинг ташқи ва ички ишлар вазирлари: Еврапага келаётган меҳнат муҳожиларининг ҳаётини ҳимоя қиламиз
19 апрель куни Африкадан Италияга 700 ёки 900 меҳнат муҳожирини олиб келаётган кемача ҳалокатга учрагач, сони 700 дан 900 гача бўлган киши ҳалок бўлганди. Шу масала бўйича кеча Люксембургда йиғилган Европа Иттифоқига кирувчи давлатларнинг ташқи ва ички ишлар вазирлари меҳнат муҳожирларининг ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича муҳим қарорлар қабул қилдилар.

ЕИнинг денгиз кучлари энди Африкадан меҳнат муҳожирларини ноқонуний шаклда олиб келаётган кемаларни Африка қирғоқларига яқин жайлардаёқ тўхтатиш, одам контрабандаси билан шуғулланаётган кемаларни йўқ қилиш билан шуғулланадилар.

Айни замонда, Бошпана бериш масалалари билан шуғулланувчи Европа Бюроси Италия ва Юнонистонда ўз офисларини яратади. Бундай офислар қашшоқ мусулмон мамлакатларидан Европага қочиш ниятидаги миллионлаб одамларнинг кўпи билан мингларига ёрдам бера олади. Қолганлар нима бўлади?

Тўғрисини айтса, бу европаликларнинг иши эмас, ислом давлатларининг ўзи миллионлаб қашшоқ ватандошларининг тақдири ҳақида ўйлаши керак. Нега энди мусулмонлар бундай ғариб аҳволда деб ислом уламолари ўйлаши керак.