20 April 2015
07:13 - Ўзбекнинг Тошпўлат чўчқаси ўзини журналист дейишга уялармиш, чўчқадан журналист чиқармиди ўзи?

Тожикларнинг асосан рус тилида хабар тарқатиш билан шуғулланадиган 12news.uz Интернет нашрида Тошпўлат Раҳматуллаев исмли кимсанинг “Гоҳида ўзимни журналист дейишга уяламан” номли лавҳаси эълон қилинибди.

Жойи келгани учун айтиш керакки, 2014 йил 21 июлдаги хабаримизда Тошпўлат Раҳматуллаевнинг яна ўша 12news.uz сайтидан эълон қилинган русча мақоласини ўзимизда тўла босиб чиқарганмиз ва мақолани Ўзбекистонда шу пайтгача кўзга кўринмаган ошкоралик маҳсулоти сифатида мақтаганмиз. Чунки у ерда ҳукумат очиқча танқид қилинарди. Бундай мақолани чиқарган 12news.uz сайтини мавжуд режим дарҳол бектиб ташламасмикан деб шубҳа ҳам билдиргандик. Аммо, ҳеч нарса бўлмади, демак, журналист истаса, режимнинг нашрларида ҳақиқий мақолалар эълон қилолади.

Хўш, энди сарлавҳадаги мавзуга қайтсак. Тошпўлат Раҳматуллаевнинг “Гоҳида ўзимни журналист дейишга уяламан” номли лавҳасида Ўзбекистонда цензура борлиги, шу сабабли мамлакатдаги ҳақиқий аҳволни кўрсатувчи нарсалар ёзиб бўлмаслиги, айнан шу сабабдан у ўзини журналист деб айтишга уялишини ёзади. Ана холос, қаранг, мавжуд режим очиқча, “Ҳаракат” сайтида каби қораланмоқда. Демак, Ўзбекистонда ҳар нарсани очиқча ёзиш мумкин. Бундан чиқди, Тошпўлат Раҳматуллаев кабилар журналист ҳам эмас, мавжуд режимнинг маддоҳларидир. Кўз бўямачилик учунгина яна ўша режимнинг топшириғи билан танқидий мақоллар ҳам ёзиб турсалар керак.

Журналист одам “Ҳаракат” сайтида бир неча марта тилга олинган ва бутун дунё биладиган эски бир ривоятни эшитган бўлиши керак. Мана ўша ривоят. Кичкина бўлса ҳам шохи бўлган Искандар Македонияли шохи борлигини ҳеч кимга билдирмаслик учун ҳар гал ўз сочини олган сартарошни дараҳол ўлдиртирар экан. Аммо, бир кун навбатдаги сартарош унга жуда ёқиб қолибди ва уни ҳеч қаерда Искандарнинг шохи ҳақида ҳеч нарса гапирмаслик шарти билан қўйиб юборибди. Бу гапни ичида сақлай олмайдиган даражага тушган сартарош ичини бўшатиш учун бир қудуқнинг ичига “Искандарнинг шохи бор” деб бақирибди ва енгил тортибди. Аммо, кейин бу қудуқдан ўсиб чиққан қамишдан най ясаган чўпон найни чалса, у “Искандарнинг шохи бор” деган овоз чиқараверибди. Шу билан Искандарнинг шохи борлиги ҳаммага маълум бўлипти, унинг номи тарихга Искандар Зулқарнай сифатида кирипти.

Ана шунақа Тошпўлатвой, агарда ростакам журналист бўлсанг, қудуққа айтиб бўлса ҳам Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни ҳаммага билдирган бўлардинг. Қолаверса, бундай қудуқ бурнинг остида, сан уни жуда яхши биласан, номи – “Ҳаракат” Агантлигининг сайтидир. Айнан шу сайтда “Ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 4 баравар, киши бошига ЯИМ бўйича 8 баравар орқада" деб бақираверганимздан кейин, бу йил ниҳоят тожиклар қўлида бўлган режим ЯИМ ҳажмини эълон қилишга мажбур бўлди. Хабар таҳлилсиз бўлгани сабабли, ҳали Ўзбекистон аҳолиси бунга эътибор ҳам бераётгани йўқ. Аммо, бақираверамиз, миллатнинг кўзини очиб ташлаймиз.

Мана сенга текин маслаҳат бердик Тошпўлатвой. Қани, ҳақиқий журналистлигингни кўрсат, қудуққа бориб бўлса ҳам ҳақиқатни гапир. Акс ҳолда, расмдаги чўчқа эканлигингни тан олган бўласан.