19 April 2015
21:30 - Пайғамбарнинг туғилган кунига Қуръон шаклида торт/паста тайёрлаш ёмон нарсами?

Шу кунларда Туркияда Муҳаммад пайғамбарнинг 1444 йиллигига бағишланган “Муқадда туғилиш куни” номли маросимлар ўтказилар экан, 2 йил аввалги маросимлар доирасида Токат вилояти муфтийлиги ва қайсидир ёш мусулмонлар ташкилоти тарафидан ўтказилган маросим ҳамда ўша маросимда Қуръон шаклида пиширилган торт/паста воқеаси эсга олинмоқда.

Табиий, бундай торт тайёрлаганларнинг мақсади асло Қуръонни камситиш ёки ҳақоратлаш бўлмаган, аксинча, уни улуғлаш бўлган. Бу шаклда улуғлаш қанчалик тўғри ёки хато бўлгани бошқа масала, дейди мухбиримиз, аммо ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиган исломчиларнинг талаби билан Туркия Диёнат ишлар вазирлиги (биздаги муфтийлик каби ташкилот, аммо вазирлик сифатида ҳукуматга бўйсунади) ўша пайтдаёқ бу воқеа бўйича текширувлар бошлаган экан.

Диёнат ишлари вазирлигининг бугун тарқатган баёнотида айтилишича, текширувлар ҳали ҳам давом этаётган эмиш. Хуллас, мусулмонларга хос бўлиб бораётган масхарабозликми ёки оддий аҳмоқлик.