19 April 2015
08:45 - G20нинг молия вазирлари ва марказий банк раҳбарлари: Марказий Осиёда бу йил иқтисод бор-йўғи 3% ўсади. “Ҳаракат”: Ўзбекистон учун бу ҳали ҳолва!

Жаҳоннинг энг кучли иқтисодга эга бўлган 20 мамлакатини бирлаштирувчи G20нинг молия вазирлари ва марказий банкларнинг раҳбарлари Вашинтонда ўтказилган икки кунлик йиғилишда жуда кўп масалаларни муҳокама қилишди. Аммо, биз учун қизиқ бўлгани, бу йиғилишда Марказий Осиё ва Кавказда 2015 йилги иқтисодий ўсиш бор-йўғи 3% бўлиши таъкидланганидир.

Маълумки, Ўзбекистонда мамлакатнинг иқтисодий аҳволига доир ҳеч қандай муҳим рақамлар эълон қилинмасди. "Бирлик" ва "Ҳаракат"нинг танқидларидан кейин, бу йил биринчи марта Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 2014 йилда бор-йўғи 59,1 миллиард доллар бўлгани эълон қилинди. 2013 йилга нисбатан ЯИМ ҳажмининг ўсиши 8,1 бўлган, бу жаҳон бўйича катта кўрсатгичлардан бири, аммо ЯИМ ҳажми ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан ҳам 4 баравар кам бўлгани сабабли, абсолют ўсиш жуда оз. Мана энди G20 айтаётгандек, бу йилги ўсиш яна ҳам кам бўлади.

Бу ҳам бизга ҳолава эканлиги шундан иборатки, 2008 йили АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатларда бошланган молиявий-иқтисоди кризис ўрта ривожланган мамлакатлардан ҳам ўтиб, Ўзбекистон каби қашшоқ мамлакатларга етиб келмоқда. Қозоғистон кризисга аввалроқ киргани учун унинг иқтисодидаги ўсиш сўнгги йилларда биздан камроқ бўлди. Бу йил ҳам шундай бўлади, аммо 2016 йилдан яна эски ҳолга қайтиш бошланиши кутилмоқда. Яъни, улар ошишга биз эса тушишга бошлаймиз. Демак, орамидаги 4 бараваррлик, киши бошига эса 8 бараварлик фарқ, яна ортишга бошлайди.

Ўрислар айтганидек, ҳар ёмон нарсанинг яхши томони ҳам бўлади. Яъни, Қозоғистондан орқада қолишимизнинг ортиши - у ерда бизлар учун мардикорчилик уфқлари кенгайшига йўл очилишидир.

Энди ўзбекларнинг рамзи Ал Хоразмий ва Мирзо Улуғбеклар эмас, мардикорчилик бўлади. Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади айнан шу эди.