17 April 2015
07:37 - Бечора ўзбеклар: Грузиядан Туркияга ноқонуний ўтмоқчи бўлган ҳамюртимиз ҳибсга олинди
Грузия-Туркия чегарасини ноқонуний равишда кесиб ўтишга уринган 28 ёшли ўзбекистонлик аёл Грузия полицияси томонидан ҳибсга олинди. Ҳамюртимиз микроавтобуснинг томидаги яширин жойига грузиялик бошқа бир аёл билан бирга бекиниб олиб, чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши очилган, тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчи муҳожирларни чегарадан ноқонуний ўтказишда, ўзбекистонлик аёл эса чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда, дейилади хабарларда.