16 April 2015
23:36 - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Эрон ядро дастури борасида баёноти ношудлигимизнинг далилидир

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Эрон ядровий дастурига оид ахборотини унинг сарлавҳасини ўқимаган одам тушунмайди. Яъни, баёнотда: “Марказий Осиёни ядровий қуролдан ҳоли зона тўғрисидаги Келишув ташаббускори сифатида Ўзбекистон оммавий қирғин қуролининг тўла йўқ қилинишининг қатъий тарафдори бўлиб, унинг тарқатилмаслик режимини таъминлаш борасида халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди”, – дейилади.

Агар баёнотга берилган изоҳларга назар ташланса, Эрон Ислом Республикаси ҳамда халқаро воситачи давлатлар ўртасида 2015 йилнинг 2 апрелда Лозаннада эширилган дастур келишувлари Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланишини билиш мумкин. Ўшанда ҳам ўқувчи аввало Лозаннада қандай келишувга келинганини билган бўлиши керак.

Жойи келгани учун айтиш керакки, 1-2 йил аввал Эрон ядровий дастури бўйича Эрон билан Ғарб давлатларининг вакиллари Остонада йиғилиш ўтказгандилар. Яқинда Лозаннада Эрон билан “Олтилик” келишув имзолагандан кейин, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф махсус Остонга келиб, Нурсултон Назарбойга бу музокаралар пайтидаги ёрдами учун миннатдорчилик билдирганди.

Бир маҳаллар Марказий Осиёда катта кучи бўлган Ўзбекистон Ислом Карим раҳбарлигида ҳеч кимнинг иши бўлмаган мардиколар давлатига айланди.

Ташқи ишлар вазирлигимизнинг баёноти ношудлигимизнинг яна бир исботидир.