15 April 2015
14:43 - Яхши хабар: Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича Туркманистон ва Хитойдан олдинда
Халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси “Чегара билмас хабарчилар” (Reporter without bordrs) ташкилоти матбуот эркинлиги бўйича 2015 йилнинг жаҳон мамлакатлари индексини эълон қилди. Рўйхатда 180 мамлакат бор. Биринчи ўринларда Финландия, Норвегия, Дания, Голландия ва Швеция турибди. АҚШ - 49, Гуржистон - 69, Украина - 120, Россия - 152, Қозоғистон - 160-чи ўринда.

Ўзбекистон 166-чи ўринда. Яъни, ҳамма соҳада, масалан, қашшоқлик даражаси бўйича бўлгани каби, бу ерда ҳам энг охирги сафлардамиз. Аммо, хурсанд бўладиган жойимиз бор. Гап шундаки, охиридан 16-чи бўлишимиздан ташқари, 178-чи ўринда бўлган Туркманистондан ва 176-чи ўринга қўйилган Хитойдан олдиндамиз.

Байрам қилсак бўлади. Аммо, унутмаслигимиз керакки, иқтисодининг кучи, демак, одамларнинг ўртача ойлиги бўйича Туркманистондан 6 баравар, Хитойдан 3,5 баравар орқадамиз.