15 April 2015
07:41 - Истанбулда Жаҳон Озорбайжонликлар Конгресси бўлади, ўзбекларники бўлиб бўлган

Озорбайжон ахборот воситалар18 апрелда Истанбулда Жаҳон Озорбайжонликлар Конгрессининг 13-чи қурултойи бўлишини билдирдилар. Анжуманда озорбайжонликлар ва турклар диаспораларининг ҳамкорлиги масаласи асосий ўрин олади. Жумладан, арманиларнинг халқаро саҳнадаги қуролига айланган “арманилар геноциди” пропагандасига қарши туриш масаласи ҳам муҳокама қилинади..

Жойи келгани учун эслатиш керакки, “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати Истанбулда Жаҳон Ўзбеклар Конгресси тузилгани ҳақида бир неча йил аввал хабар тарқатган эди. Аслида, бу хабар - Озодлик” радиосининг навбатдаги ёлғонларидан бири бўлган, холос.

Бир ҳовуч қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёқиб, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганида ҳамма тешикларини қисиб ўтирган ўзбек миллати жаҳон миқёсида ташкилотланишга, ўз тақдири учун курашишга қодир эмас. “Бирлик” ва “Ҳаракат” ўзбекларни ғафлат уйқусидан уйғотишга бошласа, бундай ташкилотланиш ҳақида ўйлаш мумкин бўлади.