13 April 2015
15:12 - Россия Эронга С-300 зенит-ракета системаларини яна сотишга бошлади, ақлсиз ўзбекларга нима?

Россиянинг С-300 и Эронга сотилаётгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар шу асрнинг бошларидаёқ тарқалган эди. 2007 йилдаги Эрон-Россия шартномаси С-300 ларни Эронга сотишни расмийлаштирди. Аммо, Эрон ўз ядровий программаларини тўхтатмагани сабабли, Россия 2010 йили Ғарбнинг босими остида Эронга қарши киритилган санкцияларга мажбуран қўшилиб, бу системаларни Эронга беришни тўхтатди.

Яқинда Лозаннада Эрон ва “Олтилик” ўртасидаги келишувга мувофиқ шу йилнинг июнь ойигача Эроннинг ядровий программаларини тўхтатиш бўйича шартнома имзоланиши керак. Шартнома имзолангандан кейин Эронга қарши санкциялар тўхтатилиши ҳақида ҳам келишилганди.

Бироқ, Путин бу келишувни бузиб, Эронга С-300 системаларини беришга бошлаш ҳақидаги қарорини бугун эълон қилди.

“Ҳаракат” бу воқелар бўйича берган таҳлилларида Эрон ўз ядровий программасларини шартнома имзолагандан кейин ҳам тўхтатмаслигини, унинг орқасида Россия ва Хитой турганини айтиб келган эди. Мана кўриб турибмиз, “олтилик”га кирувчи Россия 3 апрелдаги келишувдан 10 кун кейин уни Эрон билан биргаликда бузишга бошлади.

Ғарб Эронга ядровий қурол яратишга йўл бермайди, керак бўлса, унинг шу программага тегишли объектларини бомбардимон қилиб ташлайди. Айнан шу ниятини намойиш қилиш мақсадида, яқинда АҚШ ҳар қандай мустаҳкам бункерларни бузишга кучи етадиган бомба синови ўтказилганини расман эълон қилди.

Аммо, Эрон раҳабариятида фанатик исломчилар ўтирар экан, С-300 каби замонавий қуролларга эга бўлган Эрон Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам катта хавфдир. Бу хавф Толибон ёки ИШИДнинг хавфидан ҳам хавфлироқдир.

Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими ақлсиз ўзбекларнинг миясига “осмонимиз тинч, ҳеч қандай ҳарбий блокларга қўшилмасдан, мустақил бўлиб яшашимиз керак” деган фикрни қуймоқда. Аммо, глобализация асрида дунёдаги жараёнлардан четда тура олишга ишониш учун одам нафақат ақлсиз, балки, аҳмоқ бўлиши керак. Осмонимизниннг тинчлигини ҳам ҳамма билан биргаликдагина сақлашимиз мумкин. Иқтисодимизни ҳам фақат ва фақат интеграцион жараёнлар воситасида тиклашимиз мумкин.