12 April 2015
02:07 - Ҳамма нарса “Бирлик” ва унинг лидери айтгандек бўлмоқда: Куба ва АҚШ раҳбарлари биринчи марта қўл узатиб кўришдилар

Кеча Панамада Америка давлатларининг саммити бошланди. Саммитнинг очилиш маросими олдидан АҚШ Президенти Барак Обама ва Кубанинг феълан хўжайини Раул Кастро қўл бериб кўришганлари жаҳон ахборот воситалари тарафидан катта воқеа сифатида хабар қилинди. Бу – Совуқ уруш йилларидаги душманлик муносабатини юмшатиш белгиси сифатида кўрсатилмоқда. Reuters агентлигининг Оқ Уй расмийсига асосланиб, билдиришича, улар бир бир-бирларига шунчаки бир неча оғиз умумий сўзлар айтишган, икки давлат лидерининг суҳбати каби нарса бўлган эмас. Аммо, бир неча соатдан кейин улар қисқа суҳбат ҳам қилиб, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни тузатиш ҳақида гаплашдилар.

Маълумки, Кубада 1959 йили Фидель Кастро раҳбарлигидаги марксист кучлар зўравонлик билан ҳокимиятни қўлга олганларидан кейин АҚШ Куба билан аввал иқтисодий,сўнгра ҳамма алоқаларини узган эди.

Ҳамма ҳам билмайдиган бир факт шундан иборатки, 2006 йили 6 ноябрда “Бирлик” Партияси Европа Иттифоқига мурожаат қидиб, Ўзбекистон каби диктаторликларни санкциялар киритиш ва уларнинг дунёда изоляция қилиш билан ўзгартириб бўлмаслигини, бу нарса Куба каби давлатлар мисолида тасдиқлангани айтар экан, диктаторликларни демократик дунёга интеграция қилиш демократик жараёнлар фойдасига бўлишини, айни замонда, днмократик мухофатни қўллаб-қувватлаш лозимлигини урғуланган эди. Бу баёнот билан “Бирлик”нинг жарчиси “Ҳаракат” агентлигининг инглизча саҳифасида танишиш мумкин - http://www.harakat.net/en/news/?id=183


“Бирлик” бу баёнотни Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош комиссари (ЕИнинг ташқи ишлар вазири деса ҳам бўлади) Хавьер Соланага ҳам юборгандан кейин, унинг бош маслахатчиси “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатга хат юборган ва баёнот билан Солананинг ўз шахсан танишгани, уни тўла қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

2012 йили 2 февралда Абдураҳим Пўлат ўша пайтдаги АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга Мисрда қамалиш хавфи остида АҚШ элчихонасида бекинган АҚШнинг IRI, NDI ва Freedom House ташкилотларининг ходимлари масаласида ўз ёрдамини таклиф қилиб хат жўнатганда, унга ЕИга қилинган мурожаат ва Солананинг бош маслаҳатчисидан келган жавобни ҳам илова қилар экан, Куба каби давлатларни уларга қарши санкциялар киритиш ва дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уларни демократик дунёга интеграция қилиш самаралироқ эканлигини урғулаганди. Бу хат билан “Ҳаракат” сайтининг инглизча саҳифасида танишингиз мумкин - http://www.harakat.net/en/news/?id=184


Хат махсус почта билан юборилди ва хат эгасига етказилгани ҳақида ҳужжат келди, аммо Хиллари Клинтон ёки унинг ёрдамчиларидан ҳеч қандай жавоб олганим йўқ, дейди Абдураҳим Пўлат. Аммо, бирон ҳафта ўтар-ўтмас, аввал Мисрга қўрқитиш охангида баёнотлар жўнатаётган АҚШ, тўсатдан, Мисрдаги IRI, NDI ва Freedom House ташкилотларининг ходимларини ҳеч қандай жанжалсиз, 3 млн долларлик гаров пули эвазига АҚШга қайтариб келишганидан тушундимки, улар менинг таклифларимни тўла қабул қилишган.

Бир оз вақт ўтгач, менинг Куба масаласидаги маслаҳатларим ҳам инобатга олинганини кўрдим. АҚШ Куба билан дипломатик алоқаларини тиклаб, бу мамлакат билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиш йўналишида иш бошлади.

Мана энди, Барак Обама Кубанинг ҳозирги диктатори, аввалгисининг укаси Раул Кастро билан қўл сиқишибди.

Менинг на Хиллари Клинтон, на Барак Обамадан миннатдорчилик хати олиш ниятим йўқ ва бўлмаган. Аммо, бўлаётган ишларнинг йўналиши мени тўла қониқтиради.