10 April 2015
20:51 - “Ўзстандарт” агентлиги мулозими 6,5 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш институти директори Р. Жабборов порахўрлик ва мансабини суиистеъмол қилишда айбланиб, 6,6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят иши материалларига кўра, мансабдор қўл остидаги ходимлардан мунтазам равишда пора олиб келган, шунингдек, илмий лойиҳаларга ажратилган катта миқдордаги давлат грантларини ўзлаштирган.

“Бу шахснинг фаолиятидаги қинғир ишлари тўғрисида сўз юритадиган бўлсак, юқоридаги сингари маълумотларни яна давом эттириш мумкин”, дейди иш терговсвини олиб борган Тошкент шаҳар прокуратураси вакили Ҳусан Ҳусанов.