10 April 2015
19:20 - Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Ҳизб-ут-Таҳрир ва ИШИДга қарши жипслашмоқчи

Бугун, 10 апрель куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор ташкилоти йиғилиши очилди. Унда ШҲТга аъзо давлатларнинг махсус хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари террорчилик, сепаратизм ва экстремизмга қарши биргаликдаги тезкор-қидирув тадбирларни мувофиқлаштириш масалаларини кўриб чиқишди. Бундан ташқари, террорчиликни молиялаштириш манбаларига қарши курашиш тадбирларни ҳам муҳокама қилиш белгиланди.

Шунингдек, тузилма вакиллари “Ислом давлати” ва “Ислом озодлиги партияси” («Хизб-ут-Тахрир аль-Ислами») каби террористик ташкилотлари билан кураш олиб бориш масалаларини муҳокама қилишди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори ўринбосари, армия генерали Сергей Смирнов матбуотга ШҲТ аъзоларининг ИШИД ва Ҳизб-ут-Таҳрирга қарши курашни биргаликда олиб боришга келишилганини таъкидлади.