10 April 2015
12:38 - Абдулазиз Комил Путиннинг исми-шарифи ўзбекча бўлган махсус вакилини қабул қилди

Кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти бўйича вакили, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Тинч океани ҳамдаўстлиги Депатраменти директори Бахтиёр Ҳакимовни қабул қилди. Вазирлик тарқатган хабарда айтилишича, томонлар Ўзбекистон-Россия ҳукуматларининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ҳамкорлиги, 2015 йилдаги сиёсий маслаҳатлашувлар жадвали муҳокама қилинган.

Хабардаги энг эътиборли жиҳат Россия президенти вакилининг исми-шарифи, яъни унинг ўзбекчалиги бўлса керак. Шу сабабли мухбирларимиз Бахтиёр Ҳакимовнинг шахси билан қизиқди. Маълум бўлишича, 65 яшар бу одам Россиянинг Португалия, Намибия сингари мамлакатлардаги элчиси бўлган. Собиқ СССРнинг Афғонистондаги элчихонасида узоқ йиллар фаолият юритган экан, аммо унинг миллатига доир маълумот учрамади. Аммо, у КГБчи эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ.