10 April 2015
01:16 - Ўзбекистонда йиғилган автоуловларнинг Россиядаги сотуви 58 фоизга пастлади
“GM Uzbekistan” ўзбек-америка қўшма ширкати томонидан йиғилаётган автомобилларнинг Россиядаги сотуви 58 фоизга пастлади. 2015 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида атиги 1757 дона автомобиль сотилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга кам демакдир.

Россия бозорида “GM Uzbekistan” ўзбек-америка қўшма корхонаси йиғаётган автомобиллар улуши 1,4 фоизни ташкил қилмоқда. Ҳолбуки, ўтган йили бу кўрсаткич 2,1 фоиз эди. “GM Uzbekistan”нинг автоуловлари сотуилиш рейтингида 20-ўринни эгаллаган.