08 April 2015
22:32 - Бу жуда қизиқ: Халқаро сайлов кузатувчиларининг ҳисоботини танқид қилиш баҳонасида “Новости Узбекистана” ҳақиқатни кўрсатибди

Фақат рус тилида ва фақат Интернетда фаолият олиб борадиган “Новости Узбекистана” гезетасида Чўлпон Хаматовнинг “Выборы-2015: наблюдатель наблюдателю рознь” (Сайлов-2015: кузатувчи кузатувчидан фарқли) мақоласи эълон қилинди.

Мақаолани шартли равишда икки қисмга бўлса бўлади.

Биринчи қисмида 45 мамлакат ва 5 халқаро ташкилотдан яқинда бўлиб ўтган президент сайловларини кузатиш учун келганлар хусусида, жумладан, шундай дейилади: “Улар камдан кам бўладиган якдиллик билан ҳамма нарсани мақташди, Ўзбекистоннинг тоза кўчаларини ҳам, ижтимоий соҳанинг янги объектларини ҳам, маҳалла системасини ҳам. Албатта, улар ўзимизнинг илоҳий башоратчи ва журналистлардан қолишмасдан сайлов жаҳонда мисли бўлмаган демократик даражада ўтганини ҳам мақтадилар.”

Бу ўта истеҳзоли гапларнинг ўзи мақоланинг моҳиятини кўрсатиб турибди. Аммо, мақоланинг иккинчи қисми ундан ҳам ўтиб ўтади.

Иккинчи қисмда кузатувчилар ичида унча катта бўлмаган бир гуруҳ борлиги айтилади. Бу гуруҳ - Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) қошидаги Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари Бюросининг кузатувчиларидир.

Бу ташкилотнинг ҳисоботида ҳамма нарса қора бўёқ билан бўялган, дейди мақола муаллифи ва бу ҳисоботни қоралаш баҳонасида феълан уни ёритиб беради. “Ҳаракат” сайти аввал хабар берганидек, бу ҳисоботда Ўзбекистондаги президент сайловларида ҳақиқий мухолифат қатнаштирилмагани, қўғирчоқ номзодлар Ислом Каримнининг фаолиятини мутлақо танқид қилшмагани ва бошқа фатлар асосида, қисқа қилиб айтсак, феълан сайловлар ўйиндан бошқа нарса бўлмагани айтилган.

Тўғри, Чўлпон Хаматов бу камчиликларни санаб чиққач, уларни ассосиз деб эълон қилади. Аммо, ҳар қандай ақли бор одам бундай мақолани ўқиганда тушунадики, сайловларни кузатган энг обрўли ташкилот, сайловларни шунчаки ўйин эканлигини очиқча айтган.

Яқинда “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Фейсбукдаги ўз саҳифасида шундай деген эди: “70-чи йилларнинг ўрталарида Правда ёки Известия газеасида бир совет олимининг америкалик советшунос олимни дабдаласини чиқарувчи мақоласини ўқиб қолдим. Ишонаманки, бу мақолага этибор берган ягона ўзбек бўлганман. Ўша мақола тахминан шундай тамом бўлган эди: "Америкалик олимнинг аҳмоқлигини кўринг, "СССРнинг келажаги йўқ, чунки у ерда демократия йўқ" дебди." Бу сўзларини ўқиб, ростдан ҳам америкалик олим аҳмоқ экан, демократиянинг келажак бор-йўқлигига нима алоқаси бор, деб ўйладим. Аммо, шу нарса миямга ўтириб қолди ва америкалик олим шунчалик аҳмоқ бўлмаса керак деб ўйлаб, одамзоднинг бутун тарихи, ривожланиш босқичлари, қулдорчлик ва унинг йўқ қилиниши каби тарихий жараёнлар устида бир неча ой ўйладим ва тушундим - америкалик олим мутлақо ҳақ экан. Шундай қилиб мен демократ бўлиб қолдим.”

Худди шунга ўхшаб, Чўлпон Хаматовнинг мақоласини ўқиган ҳар қандай ақли бор лдам демократга айланишга бошлайди.

Ўзбекистонда қўрқоқ одамлар “бизда ҳеч нарсани танқид қилиб бўлмайди” деб ўз қўрқоқликларини яширишга интиладилар. Эй, ўзбеклар, қўрқманг. Танқид қилишни Чўлпон Хаматовдан ўрганинг.