08 April 2015
18:34 - Ўзбеклар учун яхши хабар: Москвага яна 6748 дворник ва 4551 тозаловчи керак

Москва шаҳар меҳнат ва бандлик департамантининг маълумотига кўра, бу шаҳарда 6748 та банд бўлмаган дворниклик иш жойи бор. Бундан ташқари 5223 мардикор, 5080 ҳайдовчи ва 4551 бинолар ичида тозаловчилик бўлан шуғулланадиган одам (уборищик ёки уборщича) керак.

Россияда Қозоғистонда каби ўртача ойлик Ўзбекистондан 8-10 баравар кўп, бу ерда дворниклар ўзбек профессорларидан кўп ойлик олишади. Бизда ишсизлик дунёда мисли кўрилмаган даражада юқори. Шу сабабдан миллионлаб ўзбеклар, уларнинг катта қисми олий маълумотли мутахассислар, чет элларда мардикорчилик қилиб оила тебратишмоқда.

Агар улар Ўзбекистонни шу аҳволга олиб келган Ислом Карим режимига озгина бўлса ҳам қаршилик кўрсатсалар эди, Ислом Карим Ўзбекистондан қочиб кетарди, мамлакатимизда инқилобий ўзгаришлар бўлиб, иқтисодимиз тикланган бўларди. Аммо, ўзбекларда ҳукуматга қарши чиқиш одатининг ўзи йўқ. Чунки, ҳамма нарса Оллоҳдан.

Демак, ҳозирча ўзбекларнинг Москвадаги ўша дворниклик вакансияларини тўлатишдан бошқа имкониятлари йўқ.