07 April 2015
23:10 - Ургутга сел келди, аҳоли жабр кўрди
Кеча, 6 апрелда Самарқанд вилояти Ургут туманида ёққан кучли ёмғирдан сўнг туман ҳудудига кучли сел келди. Ҳатто туман марказидаги айрим маҳаллалар, бу ерда яшовчи аҳолига жиддий талофат келтирган сел яқин йилларда кузатилмаган эди. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган суратларга кўра, айрим кўчаларда сув сатҳи ҳатто автомобилларни кўмиш даражасигача кўтарилган.

Ургут тумани марказида истиқомат қилувчи “Бирлик” Партияси фаоли Саидкарим Набига кўра, селдан асосан туман марказига яқин қишлоқлар аҳолиси зарар кўрган. Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ташкил қилингн штаб аҳолига кўмак бермоқда. Селдан чиққан ургутлилар одатий туршум тарзига қайтяпти.