07 April 2015
15:02 - Нью-Йоркда 4 нафар ўзбек ИШИДга одам жўнатиш айби билан судланмоқда

Ассошиэйтед Пресc агентлигига асосланиб тарқатилган хабарларда айтилишича, Нью-Йорк шаҳрининг шарқий округи (Бруклин) судида ИШИДга қўшилиш учун одам ёллаш, уларнинг йўлкираси учун пул тўплаш билан шуғулланган 4 нафар Ўзбекистон фуқаросининг иши кўрилмоқда. Булар - Дилҳаёт Қосимов, Аҳрор Саидаҳметов, Абдурасул Жўрабоев ва Аброр Хабибовлардир.

Суд материалларига кўра, Қосимов ва Хабибов Сурияга кетмоқчи бўлган Саидаҳметов учун 1600 доллар пул тўплашибди ва Саидаҳметов февраль ойида Туркияга учиб кетиш учун Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди аэропортига келганда қўлга олинибди. Қолган икки киши ҳам шу иш бўйича айбланмоқда экан.

Судланаётганлар АҚШда қонуний турармидилар ёки йўқлиги хабарда умуман тилга олинмайди.