07 April 2015
05:56 - Россиянинг учоғида яна бир гуруҳ ўзбекистонликлар Ямандан Москвага етиб келди, хавф остидаги ўзбеклар ҳали ҳам кўп
Бу охирги кунларда Ямандан Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларининг фуқароларни Москвага олиб келган бешинчи учоқ бўлди. Бугун кечаси келган учоқда 159 киши бор эди. Улар Россия, Ўзбекистон, Тожикистон, Украина, Белорусия, Арманистон, Франция, Яман, Қозоғистон, Кирғизистон ва Ироқнинг фуқаролари экан.

Шундай қилиб, шу кунларда Россия учоқлари Ямандан 600 кишини олиб келдилар. Яманда мингга яқин ўзбек шифокорлари ва уларнинг яқинлари борлиги ҳақидаги аввалги хабарлар инобатга олинса, ҳали ҳам Яманда хавф остида қолган ватандошларимизни сони катта.

Бундан бир неча йил авал “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат Ислом Каримга хат йўллаб, юрт ташқарисида борган сари кўпайиб бораётган ватандошларимизнинг муаммолари билан шуғулланадиган махсус вазирлик тузишни таклиф қилганди. Мана кўриниб турибдики, бу таклиф жуда тўғри бўлган, Ўзбекистон Президентининг унга бефарқ қолгани эса, миллатга нисбатан қилинган жиноятдан бошқа нарса эмас.