06 April 2015
22:28 - Туркияда Twitter ва Youtub яна бекитилди, сабаб - террористларнинг "романтик" расмлари тарқатилгани

Ўтган йили, ўша пайтдаги Бош вазир, ҳозир Президент бўлган Ражаб Эрдўғонга яқин бўлган одамларнинг порахурлик ва коррупция ботқоғига ботганини исботловчи видеолар Twitter ва Youtub тармоқларида тарқатилгач, Туркия ҳукумати суд қарори чиқаритириб, Туркияда бу икки тармоқни очилмайдиган қилиб қўйганди. Бир оздан кейин, уларни қайтадан тиклашди ҳам.

Бугунги хабарларга кўра Туркия прокурорининг талаби билан Олий суд Twitter ва Youtub тармоқларини мамлакат ҳудудида яна очилмайдиган қилиб қўйди. Сабаб сифатида, бу тармоқлар бир ҳафта аввал сўлчи террористлар тарафидан Истанбулда прокурор Маҳмет Селим Кираз гаровга олингани пайтидаги расми бу тармоқларда тарқатилгани кўрсатилибди.

Бу расм бизнинг сайтда ҳам тарқатилган эди, дейди мухбиримиз. Тўғрисини айтса, Туркия ҳукуматининг бу сафарги қарорини тушунса бўлади. Чунки, бундай расмлар ёшларни терорристик актларга романтик ҳодиса сифатида қарашга ва ҳатто бу каби “романтик” воқеалар иштирокчиси бўлишга чорлаши мумкин.

Мана ўша расмни кўринг. Бундан кейин биз ҳам бундай расмларни тарқатмасликка ҳаракат қиламиз.