06 April 2015
21:09 - “Қора бозор”да долларнинг шашти бироз қайтди
Икки кун аввал “қора бозор”да 4500 сўмга чиқиб кетган АҚШ долларининг шашти бироз қайтди. Бугун саррофлар уни 4200 сўмдан харид қилишди, яъни 100 талик АҚШ доллари 420 000 сўм бўлади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки эса сўнгги бор шу йилнинг 31 мартида хорижий валюталарнинг миллий пул бирлигига нисбатини белгилаганди.

Ўтган хабарларимизда таъкидлаганимиздек, АҚШ валютасининг расмий курси фақат ошиб бормоқда.