06 April 2015
20:20 - Ўзбек мардикорларни ташиётган автобус Қозоғистонда ҳалокатга учради
Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳудудида 6 апрель куни йўловчи автобус ҳалокатга учради ва унинг бортидаги ўзбекларнинг 4 нафари ҳалок бўлди. Автобусдаги яна 24 киши оғир жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага етказилган. Ҳодиса шоҳидларига кўра, 66 нафар йўловчиси бўлган автобус айланма кўприкка чиқишда ағдарилиб кетган.

Автобус асосан Москвага ўзбекистонлик мардикорларни олиб кетаётганди. Қозоқларнинг хабар беришича, йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган жойга Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 5 та реанимобили, бешта “тез ёрдам” бригадаси, шунингдек, санавиация сафарбар қилинган.

Ҳодиса рўй берган куни ана шу ҳамюртларимизнинг қотили деса бўладиган Ислом Каримнинг янгидан президентлик курсисига ўтириши расмийлаштирилди. Ўзбек миллати ғафлат уйқусидан тезроқ уйғониши, ўзини шу кунга олиб келган диктатор-президентдан қутилишни ўйлаши керак.