05 April 2015
20:11 - Ўзбекистон ва Қозоғистон: Ўхшашликлар ва фарқлар

1 .Аслида, бу икки давлатда ҳам том маънода демократия йўқ. Демак, ўхшашлигимиз бор.

2. Дунёниннг машҳур Foreign Policy (Ташқи сиёсат) журнали 2010 йили дунёнинг 23 та энг ёмон диктаторлар рўйхатини эълон қилганди. 5-чи ўрин "Туркманбоши-2”га, 7-чи ўрин Ислом Каримга, 21-чи ўрин Рауль Кастрога, 22-чи ўрин Александр Лукашенкого тегибди. Аммо, бу рўйхатда Нурсултон Назарбой йўқ. Мана энг катта фарқимиз.

3. Бугун Ўзбекистоннинг расмий давлат ахборот агентлиги бўлган ЎзА битттагина хабар тарқатди. Қозоғистонннинг Казинформ агентлиги эса, бугун 26 та хабар тарқатди. Оддий кунларда ЎзА 20-25 та, Казинформ эса 250-300 атрофида хабар тарқатади. Ваҳолангки, 21 асрда хабар иккинчи нонга айланган. Ўзбекларнинг буюклиги, иккинчи нон билан қизиқмаликларида. Биз учун муҳим бўлгани биринчи нондир. Мана ўзбек билан қозоқнинг бугунги фарқи.

4. Шу кунларда Тошкентда “Таълим ва мутахассислик” XII халқаро кўргазмаси ўз ишини давом эттирмоқда. Шундай номли халқаро кўргазма борлигини кўпчлик биринчи марта эшитаётгани шубҳасиз. Ўзбекистондаги расмий хабар воситалари бу кўргазма ҳақида тарқатган хабарларида “Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам кенг эътироф этилаётганини" ёзишмоқда. Иқтисодининг кучи билан ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 марта орқада бўлган Ўзбекистоннинг таълим тизимига ҳавас қиладиган давлат борлиги ҳақидаги лофга аҳмоқ ҳам ишонмайди

Бугун Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 2017 йилда Остонада ўтказиладиган “ЭКСПО-2017” кўргазмаси комплексининг қурилишини бориб кўрибди. 1853 йилдан бери ўтказиладиган жаҳоннинг энг машҳур ва обрўли бу кўргазмасини Ўзбекистонда ўтказилишини орзу ҳам қилиб бўлмайди. Қолаверса, аҳолисининг катта қисми чет элда мардикорчилик қилиб кун кечираётган қашшоқ Ўзбекистон истаса ҳам, унга бундай кўргазма ўтказиш навбатини беришмайди.

Тошкентда ўтказиладётган “Таълим ва мутахассислик” XII халқаро ва Остонада ўтказиладиган “ЭКСПО-2017” кўргазмалари - Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг орасидаги ўта катта фарқни кўрсатувчи воқеалардир.