03 April 2015
20:47 - Андижон шаҳар ҳокими ҳибсга олинди

Андижон вилояти прокуратурасига кўра, шу йилнинг 1 апрель куни Андижон шаҳар ҳокими Нурулло Алимов коррупцион жиноятларда айбланиб, ҳибсга олинди. Андижон хунрезлигидан бир муддат ўтиб, мазкур лавозимга тайинланган ҳоким халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати, “Шуҳрат” медали соҳиби эди. Прокуратура маълумотига кўра, Алимов шаҳарнинг 2-микрорайонидаги бир қанча объектларни ғайриқонуний хусусийлаштирганлик, пора олиш ва талон-тарожликда айбланмоқда.

Нурулло Алимов аввал Республика Чим устида ҳоккей федерацияси вице-президенти, Андижон шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш ва реконструкция ишлари бўйича муаовини лавозимларида ҳам фаолият юритган. Унинг бир неча ойдан бери МХХнинг Андижон вилояти бшқармасига сўроқ бериб келгани айтилмоқда.