03 April 2015
20:06 - Бекободд 7 та вагонни бўлаклаб сотган раҳбар судланди
Тошкент вилоятидаги “Бекободйўлсаноат” маъсулияти чекланган жамияти темирйўл цехи раҳбари Самин Раҳмонбердиев ўзи бошчилик қилган цехга тегишли еттита вагонни сотиб юборганликда айбланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суд ҳукмига кўра, Раҳмонбердиев бўлаклаб сотиб юборган вагонларнинг ҳар бири 9 миллион сўмга нархланган.

Жиноят иши материлларига кўра, Раҳмонбердиевнинг давлатга келтирган зарари 249,81 миллион сўм бўлиб, жиноятчи зарарнинг бир қисмини қоплаган. Раҳмонбердиев юқоридаги ҳамтовоқлари воситасида тепловоз двигателини ҳам пуллашга улгурган. Бекободлик ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидича, Раҳмонбердиев ва унинг 7 та вагони айсбергнинг бир учи холос. Ҳозирда бу линияда ҳатто бутун бошли вагонлар состави амалдорларнинг ошқозонида ҳазм бўлиб кетмоқда.