03 April 2015
07:34 - Бухорода ЙПХ инспектори порага 2 та сомса олиб, қамалди
Ҳолбуки, бир неча милллиардларни ўмарган, порага миллионлаб доллар олган Гулнора Карим сингари фуқаролар айшини сураётган Ўзбеистоннинг Бухоросида йўл-патрул хизмати инспектори Дилшод Валиев 2013 йил ноябрида Matiz автомашинаси эгасидан 2 та сомса олиб келишни сўрагани учун узоқ йиллик муддатга қамалибди.

Ўзбекистон Бош прокуртурасининг “Ҳуқуқ” газетаси хабарига кўра, 2014 йил 26 март куни ўтказилган рейд вақтида ўша Matiz автомобили ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсири остида бошқа инспекторлар томонидан улҳшланган ва унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган. Бироқ Дилшод Валиев бу ишни ҳал қилиш эвазига 2 та сомса олиб келишни, иложи бўлса 100 минг сўм (24 АҚШ доллари) олиб келишни сўраган.

“Арзимаган пул ҳамда 2та сомсага Д. Валиев касбдошлари ўртасидаги ҳурматини, эл олдидаги обрўсини алишаётганини билмай қолди. Суд уни айбли деб топиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди”, – дейилади “Ҳуқуқ” газетаси хабарида.