02 April 2015
07:14 - Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Ёшларнинг қиличбозлик мусобақаси Алишер Усмонов иштирокидаги матбуот конференцияси билан бошланибди

Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғрчоқ хабар воситаларидан бири бўлган kun.uz сайти кеча кечқурун бир неча қаторлик қуйидаги хабарни тарқатди:

“Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олди. Шу куни мусобақа ташкилотчилари, хусусан, жаҳон қиличбозлигининг катта ҳомийси, яъни Жаҳон федерацияси президенти ҳисобланган россиялик миллиардер Алишер Усмонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.”

Мана Ўзбекистондаги масхарабозлик хабарчилиги. Бу матбуот анжуманида нималар гаплашилгани ҳам айтилмайди, ҳеч қадай изоҳ ёки таҳлил берилмайди. Хуллас, СССР замонидан қолган хабарчилининг ёрқин мисоли.

Аслида, жаҳон ўзбеклари ичида ягона доллар миллардери бўлган Алишер Усмоновнинг шунақа матбуот анжумaнида қатнашишдан бошқа иши йўқми? У Ўзбекистон ва ўзбек халқининг бугунги аҳволини биладими? Ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлиги, Ўзбекистон қашшоқ давлат ҳолига келгани, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини билмайдими? Билмаса, нимага билмайди? Билса, нима учун ўз халқига бу аҳволдан чиқиш учун ҳеч қандай ёрдам бермайди?

Ҳа, дарвоқе, kun.uz сайтидагиларнинг ўзи бунақа саволларни тушунишадими? Тушунишмаса, марҳамат, ўзбек тилидаги ягона замонавий ахборот воситаси бўлган “Ҳаракат” Агентлигидан ўрганишсин.