02 April 2015
06:44 - Cуннийларнинг ҳолига вой: Бутун араб дунёси бирлашиб, Ямандаги шиа-хусийларга жавоб беролмайди
Яманда аҳолининг сал кам ярмини ташкил қиладиган хусийлар оқимига оид қуролли кучлар ўтган йилнинг ўрталарида мамлакат пойтахти Санани босиб олишгандан кейин, президенти Абд-Раббу Мансур Хади Аден шаҳрига қочишга ва бу шаҳарни вақтинча пойтахт деб эълон қилишга мажбур бўлганди. Кейинчали унинг ўзи истеъфога кетди, тўғрироғи қочди. Воқеалар шунчалик чалкашки, унинг ўрнини ким эгаллагани тушуниш қийин, янгисини ким тайинлаган ҳам маълум эмас.

Шу йил 24 мартдан бошлаб Саудия Арабистони бошчилигидаги сунний араб давлатларининг коалицияси янги президент бошчилигидаги ҳокимиятни қутқариш учун хусийларга қарши уруш бошладилар. Ҳозирча улар ҳарбий учоқларни билан хусийларни бомбардимон қилиш билан чекланмоқдалар.

Аммо, сўнгги хабарларга кўра, хусийларнинг қўли ҳли ҳам баланд. Улар бугун кечаси Аденни ҳам қўлга олдилар. Хабарлар чалкаш, аммо улар президент қароргоҳини босиб олишгани аниқ. Президентнинг ўзи бир неча кун аввал Мисрда ўтказилган Араб Давлатлари Лигасининг йиғилишидан кейин Саудияга кетган. Қочиб кетган десак ҳам бўлади.

Саудия бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси Яманга пиёда қўшинларини ҳам олиб кириш ниятида эканлигини айтмоқда, аммо шиа-хусийларни қўллаб-қувватлаётган Эрон ҳам шундай қилиши мумкин. Эронни эса, руслар яхшилаб қуроллаштиришган.

Эртани қўйиб туринг, бугун ҳам у ерда нима бўлишини ҳеч ким билмайди.