31 March 2015
20:12 - Ўзбегимнинг бугунги қиёфаси: Сирожиддин Назаров ўз ҳамюртини кетмон билан чопиб ташлади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра, Россиянинг Волгоград вилоятида ўз ҳамюртини ўлдириб, уни ўрмонга кўмиб кетган Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Назаров умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2008 йил 15 августида содир этилган қтиллик энди очилди. Маълум бўлишича, Россияга пул топиш мақсадида келган Назаров ўрмонда дам олиб ўтиришганида ўз маҳалладоши Холмирза Эргашевни кетмон билан уриб ўлдирган ва жасадни ўрмонга кўмиб кетган.

Ўтган йили Сирожиддин Назаров Тошкент вилоятининг Зангиота туманида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумон қилиниб ҳибсга олинди ва тергов даврида Россиядаги жиноятларини ҳам сўзлаб берди.