31 March 2015
19:28 - “Ҳаракат” бироз янглишибди: Туркияда исломчи эмас, сўлчи террористлар прокурорни гаровга олдилар
Яқин келажакда ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиё бўлади деб бироз хато қилган эканмиз. Бугун Истанбулдан келган хабар буни тасдиқламоқда.

Эрталаб узоқ йиллардан бери Туркияда яширин фаолият олиб бораётган сўлчиларнинг DHKP-C номи билан танилган гуруҳининг қуролли аъзолари Истанбулнинг Чоғлаён тумани Адлия бўлимига ҳужум қилиб, Маҳмет Селим Кираз исмли прокурорни гаровга олишди. Уларнинг талаби - шу прокурар тарафидан2 ойдан бери олиб борилаётган DHKP-C гуруҳи аъзоси Беркин Элман билан боғлиқ жиноий иш бўйича эканлиги айтилмоқда холос.

Бир неча соатдан бери бу террорист гуруҳи аъзолари билан тегишли идораларнинг расмийлари музокаралар олиб боришмоқда.

Туркия Бош вазири Аҳмет Довутўғли бугунги ҳамма программаларни бекор қилиб ва керакли вазирлардан ахборот олиб, улар билан учрашувлар ҳам ўтказмоқда.