31 March 2015
08:41 - ИШИДга қўшилган 6 озорбайжонлик устидан Бокуда суд бошланди, Ўзбекистонда ҳам шу каби судлар бўлади

Озорбайжон оммавий ахборот воситалари кеча Боку шаҳар судида 6 нафар Озорбайжон фуқароси устидан Сурияга бориб ИШИД сафларида урушга қатнашиш айби билан иш бошланди. Турал Гасанов, Элвин Алиев, Фарид Мурадов, Намиг Мамедов ва Руслан Мустафаев темир қафасда ўтириб, судда қатнашдилар. Бугун шунчаки тайёргарчилик бўлибди, аммо айбланувчиларнинг ҳимоячиси Элмар Сулейманов айбланувчиларни қафасда тутиш нотўғрилиги, бу айбланувчилар ростдан ҳам ИШИДга бориб қўшилишгани, аммо ҳақиқий аҳволни кўргач, орқага қайтиб келишганини гапирибди.

Ҳеч шубҳа йўқки, вақти келади, Ўзбекистонда ҳам ИШИДга қўшилган ўзбеклар устидан суд жараёнлари бўлади, чунки ҳозир ИШИД сафларида минглаб ўзбеклар бор. Уларнинг мақсади ИШИДни Ўзбекистонга олиб келиш эканлигини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Аммо, ИШИД мағлубиятга учрагандан кейин, тўғрироғи, йўқ қилингандан кейин, у ердан қоичб келадиган ўзбеклар ўзларини оқлаш учун Элмар Сулеймановнинг гапларини қайтаришлари ҳам шубҳасиздир.