30 March 2015
21:48 - Путин ўз вассали Ислом Каримни президентлик рутбаси билан ҳаммадан аввал қутлади
Россия президенти Владимир Путин Ислом Каримовни Ўзбекистон Президенти сайловидаги ғалаба билан сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинган соат 16.00 дан бир неча дақиқалар ўтиб қутлади. Эҳтимол, аввалроқ ҳам қутлагандир, аммо унинг матбуот хизмати бу ҳақдаги хабарни айнан ўша дақиқаларда ошкор қилди.

Орадан биро соат ўтар-ўтмас Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбойдан бу ҳақда телеграмма келди. Икки йил аввал Евпорада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига раҳбарлик қилган ва ўша ташкилотнинг Ўзбекистондаги сайловнинг масхарабозлигини кўрсатувчи хулосалари янграб турган бир пайтда Нурсултон Назарбойнинг қутлови - унинг ўзи ҳам Ислом Каримнинг йўлидан кетаётгани нишонаси деб тушунмоқ керак.
Телеграммада қайд этилишича, сайлов якунлари Ислом Каримовнинг аҳоли орасидаги юқори нуфузи, унинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожи ва Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсати кенг қўллаб-қувватланаётгани далили эмиш.

Аммо натижалар эълон қилинганганидан бери 6 соатча вақт ўтганига қарамай ҳали бошқалардан табрик келгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, Ислом Каримов сайловчиларнинг 90,39 фоиз овозини тўплади.