28 March 2015
09:16 - UZMOBILE уяли алоқа операторига янги раҳбар тайинланди
Шу пайтга қадар UZDIGITAL TV компанияси раҳбари бўлиб ишлаб келган Шуҳрат Қодиров UZMOBILE миллий уяли алоқа оператори раҳбари этиб тайинланди. У ширкатни шу пайтга қадар бошқариб келган Абдуғани Ғойибназаров билан алмаштирилди.

Ўтган йилги ҳукумат қарорига кўра, яқин келажакда мазкур алоқа оператори мамлакатнинг катта қисмини эгаллаши, ўз хизмат доирасини кенгайтириши лозим. Ҳозирча CDMA тизимида фаолият олиб бораётган ширкатнинг умумий уяли алоқа хизматлари ўртасида 4 фоизга яқин улуши бор. Компания яқин орада GSM тармоғи хизматларини ҳам йўлга қўяди.