27 March 2015
20:14 - Абдулазиз Комил ШҲТ Бош котиби Мезенцевни қабул қилди

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Бош котиби Дмитрий Мезенцев (расмда) билан учрашди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Дмитрий Мезенцев ШҲТнинг 29 мартга белгиланган Ўзбекистон Президенти сайлови, аслида Ислом Каримни қайтадан тайинлаш тадбирини тамоша қилшга келган миссияга бошчилик қилмоқда.

Суҳбат давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда. Шунингдек вазир ва Мезенцев ўртасида ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.