27 March 2015
19:52 - Ўзбекистон ҳукумати Яманда қолаётган минглаб ўзбек шифокорлари тақдирига қизиқмаяпти
Аллақачон жанговар ҳаракатлар бошланиб, ўт ичида қолган Ямандан дунёнинг турли давлатлари ўз фуқароларини олиб чиқишга уринмоқда. Аммо бу ўлкада фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик шифокорларнинг хавфсизлиги масаласи Ўзбекистон ҳукумати қизиқётгни йўқ. Ҳар ҳолда, ҳозиргача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа мутасадди идоралардан садо чиққани йўқ. Туркли хабарларга кўра эса, Яманда мингга яқин ўзбекистонлик шифокор, уларнинг яқинлари ҳам қўшилса, 3 минг атрофида ватандошимиз бор.

Ҳолбуки, мазкур мамлакатда аксарияти ўз ташаббуси билан фаолият олиб бораётган минглаб шифокорларимиз мавжуд. Улар Санаада дипломатик ваколатхонамиз мавжуд эмаслиги боис ўзаро борди-келдига оид ҳужжатларини Россиянинг мазкур мамлакатдаги консуллиги орқали расмийлаштиришади. Уларнинг аксарияти бу мамлакатда маҳаллий тиббиёт муассасалари билан хусусий шартномалар орқали фаолият юритишади.